Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бошни кўчириб ўтказиш бўйича операция жониворларда муваффақиятли ўтказилди
Италиялик нейрожарроҳ Сержо Канаверо бошни кўчириб ўтказиш бўйича синов операциясидан ўтгач яшаб кетган жониворлар (сичқон ва ит) акс этган видеони намойиш этди. Бу ҳақда Gizmodo нашри хабар ёзган.
Канаверо бошларни тўлиқ кесиб олмаган, шунчаки умуртқа поғонасини кесган. Бошни кўчириб ўтказиш операциясини амалга оширишда айнан умуртқа поғонаси қайта тикланишининг мураккаблиги тўсиқ ҳисобланади.
Шифокорнинг сўзларига кўра, у ўз ишида полиэтиленгликолдан фойдаланди, полиэтиленгликол орқа миянинг зарарланган қисмларига киритилган ва минглаб нейронлар ўртасидаги алоқаларнинг тикланишини таъминлаган.
Мутахассисларнинг қайд этишича, бу тажриба назорат гуруҳи гувоҳлигида ўтказилмагани учун унинг тўла муваффақиятли кечганига ишонч кам.
Канаверонинг тажрибаси нейродегенератив хасталикдан азоб чекадиган россиялик дастурчи Валерий Спиридоновнинг бошини кўчириб ўтказишга тайёргарлик доирасида ўтказилди. Бироқ операция муваффақиятли амалга ошишини исботловчи ҳеч қандай ишонарли далиллар йўқ.
Илгарироқ Канаверо маймуннинг бошини кўчирганини айтган эди. Аммо у сўзларини илмий журналлардаги мақолалари билан тасдиқламади.
2015 йилнинг февраль ойида Сержио Канаверо инсон бошини кўчириб ўтказиш бўйича илк операцияни 2017 йилда амалга оширишни режалаштираётганини маълум қилган эди. Бел мушаклари атрофиясидан азият чекувчи Спиридонов шифокор билан Skype орқали мулоқотда бўлган. Ушбу касаллик билан оғриган болаларнинг 50 фоизи 1 ёшдан ошмаслиги айтилади, бироқ Спиридонов 31 ёшга кирган ва олий маълумот олиши ҳам мумкин.
Валерий Спиридонов ўз бошини донор танага кўчириб ўтказишга рози бўлган. У операция учун махсус жамғарма очган бўлиб, шу йўл билан амалиёт учун маблағ йиғилмоқда.
Операция 36 соат давом этиши, унда 42 нафаргача жарроҳ иштирок этиши мумкин.
Номаълум ҳомийлар бу операция амалга оширилиши учун 100 миллион доллар хайрия қилишга тайёрлиги айтилган.
Июнь ойида жарроҳлик амалиёти Германияда ўтказилиши, лекин ҳали амалиёт ўтадиган клиника аниқ белгиланмагани ҳақида маълум бўлганди.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россиялик эркак Грецияда 118 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Жаҳон | 13:08
-
Ўзбекистонда инвестиция муҳитини яхшилаш чоралари тасдиқланди
Иқтисодиёт | 13:07
-
ЕХҲТ давлатлари украинларнинг РФда қийноққа солингани юзасидан тергов ўтказишни талаб қилди
Жаҳон | 13:01
-
“Сурхондарёнинг “ўпкаси” ёниб кетяпти” – Шерободдаги ёнғин давом этаётгани маълум бўлди
Ўзбекистон | 12:45
Мавзуга оид

21:45 / 15.07.2025
Германиялик йигит операциялар ёрдамида оёқларини 24 сантиметрга узайтирди

12:07 / 12.07.2025
Жигар касалликларини операциясиз даволаш усули топилди

19:27 / 21.04.2025
Фарғонадаги хусусий клиникага бурун операцияси учун борган департамент ходими вафот этди

17:46 / 15.04.2025