Mazda янги авлод CX-5 моделини намойиш этди

Япониянинг Mazda компанияси CX-5 кроссоверининг янги авлодини намойиш этди. У Лос-Анжелес автокўргазмасида расман тақдим этилди. Автомобилнинг савдоси келаси йилнинг февраль ойида Японияда бошланади. 2017 йил йил мобайнида янги кроссовер бошқа бозорларга ҳам етказиб берилади. CX-5 аввалгидек Nissan Qashqai ва Kia Sportage каби машиналар билан рақобат қилади.
Янги CX-5 дизайни CX-9 ва CX-4 моделларига ўхшашдир. Унинг ғилдираклар базаси ўзгаришсиз қолган, бироқ, узунлиги 5 ммга қисқарган.
Кроссовернинг салонига янги ўриндиқлар, 7 дюймли экранга эга приборлар панели, проекциявий дисплей ва MZD Connect ахборот-кўнгилочар тизими жойланган. Бундан ташқари, навигация ва 10та овоз кучайтиргичга эга Bose аудиотизими ҳайдовчи хизматига шай.
Унга 2,0 ёки 2,5 литрли бензинли двигатель ёхуд 2,2 литрли дизелли мотор ўрнатилиши мумкин.
Двигателлар олти диапазонли механик узатмалар қутиси ёки худди шундан босқичли «автомат» узатмалар қутиси ёрдамида машинани ҳаракатга келтириши мумкин. CX-5 кроссоверининг оддий моделларининг олд ғилдираклари етакчи бўлади, топ намуналарига барча ғилдиракларини етакчи қилувчи тизим ўрнатилади.
Кроссовер шунингдек, G-Vectoring Control (GVC) тизимига эга бўлган. У рулнинг бурилиш бурчагидан келиб чиққан ҳолда моторнинг дақиқасига айланиш лаҳзасини мувофиқлаштириш имконини беради. Шу сабабли, ғилдиракларга тушаётган юкланишни тенг тақсимлаш мумкин бўлади.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Илон Маск АҚШ президенти билан зиддият ортидан янги партия тузишни таклиф қилди
Жаҳон | 22:08
-
Жеймс Кукнинг афсонавий Endeavour кемаси топилди
Жаҳон | 21:48
-
Қирғизистоннинг собиқ президенти Атамбаев Халқаро судда жавоб беришга тайёрлигини билдирди
Жаҳон | 21:12
-
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17
Мавзуга оид

14:21
Ўзбекистон ва Япония визани либераллаштириш масаласини ўрганмоқда

00:05
Япониянинг Ойга учирган модули қўниш вақтида фалокатга учради

21:43 / 04.06.2025
Япониялик олимлар барча гуруҳларга мос келадиган қонни ишлаб чиқди

20:09 / 02.06.2025