ОАВ: Туркия ташқи ишлар вазири Россияга келди

Фото: РИА
Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Чавушўғли Москвага келган. Бу ҳақда, РИА «Новости» агентлиги Туркия элчихонасидаги манбасига таянган ҳолда хабар қилмоқда.
«Вазир аллақачон Москвага келди», — деган манба.
Туркия ташқи ишлар маҳкамаси раҳбари 20 декабрь куни Москвада бўлиб ўтажак уч томонлама музокараларда иштирок этади. Унда Чавушўғлидан ташқари Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф ҳам қатнашади.
Бундан аввал, Туркия вазири Анқарада Россия элчисига суиқасд қилинишини қоралаб, баёнот берган эди.
Мавзуга оид

22:58 / 07.06.2025
Туркияда сайёҳларнинг картасидан 29 млн доллар ўғирлаган гуруҳ аъзолари ушланди

19:16 / 07.06.2025
Туркияда қурбонлик қилиш чоғида 14 минг киши жароҳат олди

09:54 / 04.06.2025
Bloomberg: "Газпром" Туркиядаги газ ҳаби бўйича режаларни кейинга қолдирди

00:40 / 03.06.2025