Навоий вилоятига янги ҳоким тайинланди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 25 декабрь куни Навоий вилоятига янги ҳоким тайинлади.
"Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси, 15-банди ва 102-моддаси ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарорига мувофиқ Қобул Бекназарович Турсунов Навоий вилояти ҳокими лавозимига тайинлансин", дейилган Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабарида.
Янги ҳоким бу лавозимда Эркинжон Оқбутаевич Турдимов ўрнини эгаллади. Турдимов 16 декабрь куни Сурхондарё вилоятига ҳоким бўлганди.
Турсунов бунга қадар Нурота тумани ҳокими ҳамда Олий Мажлис Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган.
Қайд этиш керакки, бу шу ойнинг ўзида еттинчи вилоятда ҳоким ўзгариши бўлди. Бунгача, Тошкент, Сирдарё, Сурхондарё, Бухоро, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида раҳбар ўзгарганди. 4та вилоят ҳокими (Сирдарё, Сурхондарё, Бухоро ва Жиззах) ўз лавозимларидан туман ҳокимлигига туширилган.
Мавзуга оид

09:47 / 17.05.2025
Навоийда вентиляция тармоғи орқали олтин ўғирламоқчи бўлган шахслар ушланди

11:43 / 13.05.2025
Навоийда 55 ёшли аёл ҳужжатларда эркак сифатида қайд этиб келингани аниқланди

11:11 / 06.05.2025
“Тезлик жуда юқори бўлган” – Навоийдаги даҳшатли ЙТҲга изоҳ берилди

18:21 / 09.04.2025