Коста «Челси»да қолиши шартини маълум қилган

«Челси» ҳужумчиси Диего Коста 17 январь куни бош мураббий Антонио Конте билан ўзаро можарони бартараф этиш учун учрашади.
Sky Sports хабарига кўра, учрашув чоғида футболчининг вакили Коста «Челси»дан ҳафтасига 300 минг фунт маош тўлашни назарда тутадиган янги шартнома сўрайди.
Бундан аввалги хабарларда, Коста жароҳати туфайли «Лестер»га қарши ўйинни ўтказиб юборгани ҳақида айтилганди.
Футболчи ўйингача 3 кун давомида жамоа машғулотларида иштирок этмаган. Бу унга Хитойдаги жамоалардан бири жуда катта миқдордаги маош таклиф этаётгани билан боғлиқ бўлиши мумкин.
«Челси» Коста ўрнига номзодлар топиб қўйди
Мавзуга оид

14:01 / 12.05.2025
Европа чемпионатларида ЕЧЛ учун кураш қизимоқда. Кун ўйинлари

21:06 / 10.03.2025
Британия ҳукумати суд орқали Абрамовичнинг 2 млрд фунтини тортиб олмоқчи

11:30 / 26.01.2025
Мбаппеда илк ҳет-трик, Ҳусановда омадсиз дебют. Кун ўйинлари

01:58 / 26.01.2025