Amazon парашютлар ёрдамида жўнатмаларни етказишга патент олди

Amazon компанияси жўнатмаларни дрон ва парашют ёрдамида етказишга патент олди. Тахмин қилинишича, товар буюртмачига дрон ёрдамида етказилади ва у ерга тушишига тўғри келмаслиги учун жўнатма бошқарилувчи парашютда ташланади. Бу ҳақда Business Insider нашри хабар бермоқда.
Компаниянинг патент аризасига кўра, жўнатмани парашютда ташлаш тизими дронлар мижоз ёнига тушиш учун вақт ва энергия захираларини сарфламаслиги учун ўйлаб топилган.
Ҳужжатда айтилишича, товарни ташлашда оддий парашютлар ярамайди. Шунинг учун тизим бошқарилувчи бўлади. У буюртмани ҳам тик, ҳам парабола бўйича тушира олади. Бунда парашют траекторияси тушишни барқарорлаштириб, турли тўсиқлардан айланиб ўтиб ёки пакетни қийин борилувчи ерларга йўналтириб, закрилка тизимини бошқарадиган радиочастотали модул билан назорат қилинади.
2016 йил декабрида компания учувчи омборлар технологиясига патент олишга ариза берган. Компанияда дирижаблларда жойлаштирилган учувчи омборларни учириш режалаштирмоқда.
Бундай омборлардан жўнатмалар оддий дронларда ва товарни буюртмачига белгиланган траектория бўйича туширувчи планерлар ёрдамида етказилиши керак.
.
Мавзуга оид

13:45 / 05.06.2025
СБУ «Паутина» операциясининг янги кадрларини кўрсатди

15:03 / 02.06.2025
Киев Россия стратегик авиациясининг 34 фоизи зарар кўрганини маълум қилди

12:36 / 02.06.2025
Дронлар ва замонавий қуроллар – мудофаа соҳасидаги инновацион технологиялар фестивалидан фоторепортаж

08:51 / 02.06.2025