Зидан «Наполи»га қарши ўйиндан олдин: «Биз тайёрмиз – энг муҳими шу»

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан ЕЧЛ доирасида «Наполи»га қарши кечадиган учрашувдан олдинги фикрларини билдириб ўтди.
«Бу икки ўйиндан иборат қарама-қаршиликдир. Қачонки, уйингда ўйнар экансан, муҳими – гол ўтказиб юбормасликдир. Мен футболчиларим ўйинга жиддий ёндашишини истардим. Биз жамоаларнинг имконияти 50га 50 эканини биламиз. Биринчи ўйинда рақибга муаммолар туғдиришга ҳаракат қиламиз, шу билан бирга рақиб ҳам жим турмаслигини биламиз. Биз тайёрмиз – энг муҳими шу.
Сарри – жуда яхши мураббий. Унинг жамоаси яхши футбол намойиш этади, улар зўр натижаларга эришиб келишмоқда, бу эса мураббий ўз ишини яхши олиб бораётганидан даракдир. «Наполи»да яхши футболчилар таркиб ҳосил қилишган, улар майдон бўйлаб яхши ҳаракатланишади, жамоа интенсив ишлайди. Рақиб футболчилари техник жиҳатдан яхши тайёрланишган, улар рақиб ҳимоясига тезлик билан зарба бера олишади. Биз бунга йўл қўймаслигимиз керак. Баъзида ҳимояда кўпроқ ўйнашимизга тўғри келиши мумкин. Лекин мен ҳужумда кўпроқ вақт ўтказишимизни истайман.
Олдинда муҳим ўйин, лекин буни финал ўйинидек қабул қилмаслик керак, финал Кардиффда бўлади. «Реал» ҳамиша турнир фаворитлари қаторида бўлишга интилади, аммо либосимиздаги эмблема ҳаммасини кафолатлаб қўя олмайди. Биз бу узоқ ва оғир кечадиган бу турнирда ўзимиз курашишимиз керак. Биз ҳар бир ўйиннинг биринчи дақиқасидан охирги дақиқасигача кураш олиб борсаккина, ғалабага эришишимиз мумкин – бу шундай клуб», – дея Зиданнинг сўзларини келтирган As.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россиялик ўқувчилар учун Ўзбекистонда ёзги оромгоҳлар ташкил этилади
Ўзбекистон | 15:00
-
“Ортга қайтмас ислоҳотларимизни изчил давом эттирамиз” — Шавкат Мирзиёев инвесторлар билан учрашди
Иқтисодиёт | 14:44
-
Россия думаси ягона давлат мессенжерини яратиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
Жаҳон | 14:16
-
1,3 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган овқатланиш маскани аниқланди
Жамият | 14:00
Мавзуга оид

19:29 / 23.05.2025
“Сўнгги қўнғироқ”. Италияда ким чемпион, Мбаппе “Олтин бутса” оладими ва бошқа интригалар

12:10 / 05.01.2025
«Сити» қайтмоқда, «Арсенал» «Ливерпул»ни хурсанд қилди. Кун ўйинлари

16:53 / 12.12.2023
«МЮ» ва «ПСЖ» гуруҳда қолиб кетадими? ЕЧЛда сўнгги тур саволлари

08:17 / 30.07.2023