Фан-техника | 17:52 / 30.03.2017
5911
2 дақиқада ўқилади

Toyota 2,9 миллионта машинани қайтариб олиши ҳақида маълум қилди

Фото: motor.ru

Toyota компанияси навбатдаги бора автомобилларни қайтариб олиш ҳақида маълум қилди. Бу ҳолат Takata фирмасига тегишли хавфсизлик ёстиқчалари сабаб рўй беради. Бу сафар компания Япония, Хитой, Европа ва бошқа минтақалардан 2,9 млн. автомобилларни қайтариб олади.

Маълум бўлишича, сервисга RAV4 йўлтанламаслари ва Corolla Axio седанлари юборилади. Муаммо хавфсизлик ёстиқчаларидаги инфляторларга боғлиқ бўлиб, улардаги кимёвий аралашма автомобиль илиқ ва намли иқлимда ҳайдалса, ёстиқчаларнинг портлашига олиб келиши мумкин.

Ўтган йили «Тойота» Takata қурилмалари туфайли АҚШда 1,6 миллион машиналарни сервисга юборганди. Йўловчи томонидан ўрнатилган хавфсизлик ёстиқчалари газ тўлдириш блокидаги хатога эга бўлиб, шунинг оқибатида ёстиқчалар ҳаддан ташқари кучли равишда ишлаб кетиши ёки аксинча тезлик билан ишламаслиги мумкин эди.

«Тойота» шу сабабли АҚШдан ҳаммаси бўлиб 4,73 миллион машиналарни қайтариб олди.

Аввалроқ, 2017 йилда Япониянинг Takata компанияси Детройтдаги суд эшитувларида атайин хатоси бўлган хавфсизлик ёстиқчалари чиқарганини тан олганди.

Маълумотларга кўра, бугунги кунга келиб камчилиги бўлган ёстиқчалар 16 кишининг ўлимига сабаб бўлган.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти