Россия Идлибдаги кимёвий ҳужум бўйича ўз резолюция лойиҳасини тақдим этди

Россия БМТ Хавсизлик Кенгашига Суриянинг Идлиб вилоятида рўй берган кимёвий қурол ҳужумини устидан суриштирув олиб бориш учун ўзи резолюция лойиҳасини тақдим этди, — деб хабар беради РИА «Новости» Россиянинг БМТ қошидаги доимий ваколатхонасига асосланиб.
«Биз ўзимизнинг, пухта тайёрланган, фактлар аниқлангунга қадар айбдорлар белгиланиб бўлинадиган эмас, суриштирув ишларини ҳаққоний олиб боришга қаратилган қисқа лойиҳамизни тавсия этдик», — деган Россия миссияси матбуот котиби Фёдор Стржижовский.
Дипломатнинг билдиришича, ушбу масала юзасидан маслаҳатлашувлар аллақачон бошлаб юборилган.
Унинг сўзларига кўра, маслаҳатлашувларнинг навбатдаги босқичи кейинроқ, муросага келтирувчи лойиҳа тайёр бўлгач бошланади.
Илгарироқ БМТ Хавфсизлик Кенгашига кимёвий ҳужум бўйича ўз резолюция лойиҳаларини АҚШ, Франция ва Буюк Британия ҳам киритган. Ҳужжат Идлибда кимёвий қуролдан фойдаланилганликни қоралайди ва Сурия ҳукумати олдига бир қанча талаблар қўяди, жумладан, ҳарбий авиабазаларга киришга рухсат беришни талаб қилади.
Мавзуга оид

21:46 / 02.06.2025
Анналена Бербок БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессияси раиси этиб сайланди

01:02 / 30.05.2025
Тўқаев Қозоғистон БМТни ислоҳ қилиш тарафдори эканини маълум қилди

13:25 / 29.05.2025
Фаластинликлар Ғазодаги БМТ омборига бостириб кирди

10:48 / 22.05.2025