Россиянинг Байкалорти ўлкасидаги автоҳалокатда 8 киши ҳалок бўлди
11 июнда Россиянинг Байкалорти ўлкасида соат 19.00ларда "Байкал" федерал трассасида йўловчи автобуси ағдарилиб кетди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 8 киши ҳалок бўлган, 25 киши жароҳат олган.
"Автобусда 51 киши бўлган, улардан 8 нафари ҳалок бўлган, 25 нафари жароҳат олган", деб айтилди хабарда. Жароҳатланганлар шифохонага етказилганлар.
Маълум қилинишича, автоҳалокат Петровск-Забайкалье туманидаги Хохотуй посёлкасидан 7 км ғарброқда, "Байкал" трассасининг 702 километрида юз берган.
Таъкидланишича, Чита шаҳрига кетаётган автобус йўл четига чиқиб кетиб, ағдаралиб кетган.
Фожиа сабаблари аниқлаштирилмоқда.
Мавзуга оид

15:59 / 18.06.2025
Кўплаб автобус бекатлари талабга жавоб бермайди – Рақобат қўмитаси

12:53 / 12.06.2025
Тошкентдан Иссиқкўлга мавсумий автобус қатновлари бошланди

14:22 / 10.06.2025
Байкалортида ўзбек мева-сабзавотларини қабул қилувчи марказ ташкил этилади

00:00 / 10.06.2025