Тошкентдаги энг йирик бозорларда антитеррор машқлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон куч тузилмалари Тошкентнинг «Абу Саҳий», «Бек Барака» ва «Карвон» бозорларида 3 июль ҳамда «Ўрикзор савдо комплекси»да 5 июль куни антитеррор машқларини ўтказди. Бу ҳақда 1news.uz хабар тарқатди.
Машқларда Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари иштирок этган. Шунингдек, қидирув итларига эга ходимлар ҳам қатнашган.
Маълумотларга кўра, машқлар ўткинчилар ва омборчиларда ташвиш келтириб чиқарган, улар олдиндан огоҳлантирилмаган.
Аввалроқ «Бухоро-1» темир йўл вокзалида антитеррор машқлари бўлиб ўтгани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид

14:12 / 14.06.2025
Тошкентда икки йигит ногиронлиги бор танишининг пулини олиб қочди

11:54 / 14.06.2025
Тошкентда қуйма олтинга ўхшатиб тайёрланган металларни 70 минг долларга сотаётганлар ушланди

16:29 / 13.06.2025
Тошкентдан хорижга бир неча авиарейслар бекор қилинди

09:17 / 13.06.2025