Ўзбекистон | 09:17 / 13.06.2025
12562
1 дақиқада ўқилади

Эрон ҳаво ҳудуди ёпилиши туфайли айрим рейслар Тошкентдаги аэродромга йўналтирилди

Эрон ҳаво ҳудудининг ёпилиши муносабати билан бир нечта рейслар Тошкентдаги муқобил аэродромга йўналтирилди.

Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Тошкент — Жидда йўналишидаги HY5343 рейси соат 6:18 да Тошкент аэропортига қайтиб қўнди;
- Fly Dubai авиакомпаниясининг Тошкент — Дубай йўналишидаги FZ1942 рейси маҳаллий вақт билан соат 6:37 да қўнди.

Шунингдек, Air Cairo авиакомпаниясининг Олмаота — Шарм-аш-Шайх йўналиши бўйича SM882 рейси (07:46) ва Qatar Airways авиакомпаниясининг Сеул — Доҳа йўналиши бўйича QR8985 рейси (07:57) Тошкент аэропортига фавқулодда қўнишни амалга оширди.

Парвозлар ҳолати ҳақида батафсил маълумот олиш учун авиаташувчига мурожаат қилиш мумкин.

Мавзуга оид