Андижонда она фарзанди ҳаётини катта хатарга қўйди (Фото)
Facebook ижтимоий тармоғида ёш чақалоқни мопедда ўзи билан олиб кетаётган аёл тасвирланган фотосурат тарқалди. Фойдаланувчиларнинг сўзларига кўра, бу ҳолат Андижон шаҳрида юз берган.
Суратдан кўриш мумкинки, аёл ҳеч қандай техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаган. Аёлда ҳам, чақалоқда ҳам ҳимоя воситалари йўқ.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бу ҳолатдан ғазабланишган. Нафақат ўзи, балки фарзанди ҳаётини ҳам хавф остига қўйган бу аёлнинг хатти-ҳаракатлари тушунмовчиликка сабаб бўлди.
Мавзуга оид

09:24 / 18.06.2025
Чақалоғини 10 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёлга ҳукм ўқилди

00:51 / 18.06.2025
«Андижон дўпписи» ва «Сўқоқ сомсаси» географик кўрсаткич сифатида рўйхатга олинди

09:53 / 15.06.2025
Андижонда темирйўлдаги цистернага чиққан эркакни ток урди

22:20 / 13.06.2025