Чақалоғини 10 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёлга ҳукм ўқилди
Навоий вилоятида бир ойлик чақалоғини 10 миллион сўмга сотмоқчи бўлган онага суд ҳукми ўқилди.
Фуқаро Н.К. 2024 йил июн ойида Туркияга ишлаш мақсадида бориб, августда Ўзбекистонга қайтган ва шу ойда фарзанд кўрган. Орадан кўп ўтмай, яна хорижга чиқиш ниятида бўлган аёл чақалоғини сотишга қарор қилган.
2024 йил 4 сентябр куни ички ишлар ва давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ўтказган тезкор тадбир давомида Н.К. фарзандини 10 миллион сўмга сотаётган вақтида қўлга олинган. У воқеа жойида ёзма тилхат ёзиб берган, пул далил сифатида расмийлаштирилган.
Суд жараёнида аёлнинг айби барча ҳужжатлар — экспертиза хулосалари, овоз ёзувлари, гувоҳлар кўрсатмаси ва бошқа далиллар билан тўлиқ исботланган.
Суд ҳукмига кўра, Н.К. Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди бўйича айбли деб топилиб, унга 3 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Мавзуга оид

12:25 / 11.06.2025
Одам савдоси билан шуғулланган аёл Истанбулдан Тошкентга экстрадиция қилинди

00:30 / 27.05.2025
Тошкентда 22 ёшли қизни фоҳишалик учун Россияга олиб кетмоқчи бўлган аёл ушланди

21:16 / 26.05.2025
Халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик икки аёл Ўмондан экстрадиция қилинди

16:22 / 20.05.2025