Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бокс, ЖЧ–2017 финали: Кубаликлар яна ғолиб — Иқболжон Холдоровга ҳам кумуш медал
Германиянинг Ҳамбург шаҳрида AIBA шафелиги остида ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг финал учрашувлари давом этмоқда.
Маълумки, вакилларимиздан тўрт боксчи финалга йўл олган ва уларнинг ҳаммаси кубалик боксчиларга қарши жанг ўтказишмоқда.
64 кг.гача вазнга эга боксчилар финалида Иқболжон Холдоров ҳам кубалик Анди Круз Гомесга қарши рингга чиқди ва ҳакамлар қуйган балларга кўра 0:5 ҳисобида имкониятни бой берди. У терма жамоа ҳисобига учинчи кумуш медални олиб келди.
Олдинроқ 46–49 кг вазн тоифасидаги боксчилар ўртасида бўлиб дастлабки жангда Ҳасанбой Дўсматов кубалик Жоанис Аргилагосга 3:2 ҳисобида имкониятни бой бериб, кумуш медал эгасига айланган эди.
52 кг.гача бўлган вазн тоифасида эса энг тажрибали боксчиларимиздан бири Жасурбек Латипов кубалик Йосбани Веитиага қарши рингга кўтарилиб, 0:5 ҳисобида ютқазди.
Бизни энди 69 кг. вазн тоифасидаги боксчилар жангида яна бир вакилимизнинг жанги кутмоқда.
Шаҳрам ҒИЁСОВ (Ўзбекистон) - Рониэл ИГЛЕСИАС ГОМЕС (Куба)

Мавзуга оид

11:56 / 07.07.2025
Навбаҳор Ҳамидова жаҳон кубогида ғолиб чиққан илк ўзбекистонлик аёл боксчи бўлди

22:13 / 20.06.2025
Япониялик боксчи чемпионлик унвони учун жангдан сўнг хотирасини йўқотди

10:48 / 31.05.2025
Бектемир Мелиқўзиев америкалик боксчидан устун келди

09:55 / 31.05.2025