Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бу рўй берди. Бабаян истеъфога чиқарилди

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Самвел Бабаян миллий терма жамоа бош мураббийлиги вазифасидан озод этилгани ҳақида маълум қилди.
«Самвел Бабаян ва унинг штаби жаҳон чемпионатига чиқиш вазифасини уддалай олмади. Шу муносабат билан Ўзбекистон миллий терма жамоасининг мураббийлар штаби бутунлай тарқатиб юборилади. Миллий терма жамоанинг кейинги тақдири ҳақидаги янги маълумот навбатдаги баёнот орқали оммага эълон қилинади.
Ўзбекистон Футбол Федерацияси жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган Эрон ва Корея терма жамоаларини табриклайди ва уларга кейинги ўйинларда омад тилайди.
Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон Футбол Федерацияси жаҳон чемпионати саралаши давомида тўхтовсиз равишда қўллаб-қувватлаганлиги ва миллий терма жамоага доимий равишда далда бериб тургани учун миллий терма жамоамиз мухлисларига чексиз миннатдорчилик изҳор қилади», дейилган ЎФФ сайти хабарида.
Мавзуга оид

19:22 / 14.07.2025
Алишер Султонов президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди

19:15 / 14.07.2025
Азиз Мағрупов президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди

18:34 / 14.07.2025
Дониёр Қодиров президент маслаҳатчиси лавозимидан кетди

11:42 / 07.05.2025