Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«У Яқин Шарқнинг янги Гитлери»

Фото: Reuters
Саудия Арабистони тахти валиаҳди, шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон Ол Сауд The New York Times нашрига берган интервьюсида Эрон олий раҳбари оятуллоҳ Али Али Хоминаийни «Яқин Шарқнинг янги Гитлери» деб атади.
«Эрон диний раҳнамоси — бу Яқин Шарқнинг Гитлери», — деган у.
Унинг сўзларига кўра, дунё Европа мисолида тажоввузкорона сиёсат ҳеч нарсага эришмаслигига гувоҳ бўлган.
«Биз Эрондаги янги Гитлер Яқин Шарқда ҳам Европада ўтмишда содир бўлган воқеаларни такрорлашини истамаймиз», — дея қўшимча қилган шаҳзода.
Бундан аввалроқ Саудия Арабистони ТИВ раҳбари Одил ал-Жубайр маълум қилгандики, қироллик «Эроннинг душманона ҳаракатлари»га жим қараб турмайди.
Мавзуга оид

08:43 / 06.07.2025
Хоминаий Исроил билан уруш бошланганидан бери илк бор омма олдида кўриниш берди

13:44 / 30.06.2025
Эрон билвосита Трампга ўлим билан таҳдид қилди

17:35 / 28.06.2025
Трамп Эрон олий раҳбарини «шармандали ўлимдан» қутқарганини айтди

17:53 / 26.06.2025