Америкаликлар бир кунлик онлайн-харидлар бўйича рекорд қўйди

Фото: Reuters
АҚШнинг онлайн дўконлари ноябрь ойининг сўнгги жума куни ўтказиладиган савдолар ва Шукроналик куни муносабати билан 7,9 млрд. долларлик савдоларни амалга оширди. Бу ҳақда Reuters агентлиги Adobe Analytics таҳлилларига таянган ҳолда хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, ўтган йил билан қиёсланганда савдолар ҳажми 17,9 фоизга ўтган.
Экспертларнинг фикрича, жума кунги савдоларнинг онлайн кўриниши ҳисобланувчи «кибердушанба» куни америкаликлар онлайн-савдоларга 6,6 млрд. долларга яқин маблағ сарфлаши мумкин.











Мавзуга оид

22:17 / 24.05.2025
Трамп АҚШ энди «демократияни куч билан ўрнатмайди» деб ваъда берди

22:00 / 24.05.2025
Илон Маск нега сиёсатдан узоқлашишга қарор қилгани маълум бўлди

20:02 / 24.05.2025
G7 саммити ва Трампнинг божлари: музокараларда аниқ натижалар кўринмади

16:19 / 24.05.2025