ЎФФнинг жисмоний тайёргарлик бўйича тестидан ҳеч қайси клуб ўта олмаяпти

Фото: ЎФФ матбуот хизмати
Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан белгиланган миллий чемпионатда иштирок этувчи клуб футболчиларнинг жисмоний тайёргарлик бўйича тест-синовлари нормативларидан иккитасини ҳеч бир футболчи бажара олмаяпти. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар тарқатди.
Манбага кўра, 30 метрга югуриш ва узунликка сакраш бўйича ҳозирча тест топширган 5та клубнинг ҳеч қайси футболчиси белгиланган нормативлардан ўта олмаган.
Маълумот учун, шу кунга қадар ЎФФ томонидан тасдиқланган режа асосида «Олмалиқ», «Машъал», «Навбаҳор», «Қўқон-1912», «Цементчи» клублари футболчилари нормативларни топширишди. Нормативлар 4та босқичдан иборат.
1. 30 метрга югуриш
2. Турган жойидан узунликка сакраш
3. 7х50 метрга югуриш
4. «Yo-Yo» тест
Эслатиб ўтамиз, ЎФФ бу чора-тадбирлар Суперлига клубларида иштирок этадиган футболчиларнинг жисмоний ҳолатини назорат қилиш, терма жамоаларимиз учун муносиб номзодларни етказиш мақсадида амалга оширилмоқда.
Хўш, миллий чемпионатимизда иштирок этувчи клублар футболчиларининг нормативлар топшириш бўйича натижалари қандай?
Эътиборингизга рақамларни келтириб ўтамиз.
7х50 метрга югуриш ва «Yo-Yo» тест бўйича натижалар қуйидагича:
«Yo-Yo» тест (Сигнал бўйича фишкалар орасида 20 м масофага югуриш)
Нормативлар топшира олмаган футболчиларга миллий чемпионат бошлангунга қадар муҳлат берилади. Улар клуб бош мураббийи белгилаб берган дастур орқали ўз устиларида ишлашлари керак.
Суперлига бошланишидан аввал клуб футболчиларидан яна бир бор нормативлар қабул қилинади. Синовлардан ўта олмаган футболчилар чемпионатда иштирок эта олишмайди.
Тавсия этамиз
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Трамп аралашмагунча бизда муаммо йўқ эди». Калифорния губернатори Лос-Анжелесдан ҳарбийларни чақириб олишни талаб қилди
Жаҳон | 15:20
-
Ўзбекистон ва Словакия ўртасида стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилди
Ўзбекистон | 15:15
-
Маскнинг отаси Москвада: Илон хатога йўл қўйди
Жаҳон | 15:04
-
Карлови Вари — Европанинг асосий соғломлаштириш жойи
Жамият | 15:00
Мавзуга оид

17:18 / 16.06.2021
1 августдан аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тизими жорий этилади - Президент қарори

11:20 / 25.05.2021
Табиат қўйнидаги тайёргарлик. Миллий жамоанинг Чимёндаги йиғинидан эксклюзив фотогалерея

19:52 / 06.12.2017
ОФК президенти Ўзбекистон тез орада ЖЧга чиқишига ишонч билдирди

17:59 / 11.11.2017