Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бемаврид “таралган” ифор

Фото: Давлат божхона қўмитаси
Парфюмерия ва косметика воситаларининг ноқонуний олиб кирилиши, боз устига ушбу жараёнда бу каби товарларнинг ташиш қоидаларига умуман риоя этилмаслиги юртдошларимиз саломатлиги учун жиддий хавф туғдириши, шубҳасиз.
Яқинда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Келес” темир-йўл чегара божхона пости ходимлари косметика ва парфюмерия воситаларининг ноқонуний олиб кирилиши олдини олишди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.
“Уфа-Тошкент” йўналишида кириб келган йўловчи поезди вагонларини божхона кўригидан ўтказиш давомида йўловчилардан бири Б.Зияевнинг (мақоладаги исм-шарифлар ўзгартирилган) юклари орасида йўловчи божхона декларациясида ва божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилинмаган 343 дона атир-упалар борлиги маълум бўлди. Баҳолаш ҳисоботига кўра, уларнинг умумий қиймати салкам 13,5 млн. сўмни ташкил этар экан.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари давом этирилмоқда.
Мавзуга оид

13:43 / 07.07.2025
Салкам 900 млн сўмлик ноқонуний заргарлик буюмлари савдоси фош этилди

12:18 / 04.07.2025
Заргарлик буюмларини ноқонуний тарзда олиб кирмоқчи бўлган шахс ушланди

12:00 / 23.06.2025
Аэропортда танасига 250 грамм қуйма олтинни яшириб олиб ўтаётган шахс ушланди

13:07 / 11.06.2025