Покистонлик толиблар етакчиси АҚШ дрони ёрдамида йўқ қилинди – ОАВ

Фото: Радио маршалл
Покистонлик толиблар етакчиси Саид Сажна АҚШнинг учувчисиз парвоз қурилмаси зарбаси билан йўқ қилинди. Бу ҳақда Афғонистон телевидениеси маълум қилган.
Бироқ Сажнанинг қаерда йўқ қилингани бўйича турли версиялар берилган. Версиялардан бирига кўра, Покистоннинг шимоли-ғарбида жойлашган “Таҳрик-и-Толибон Покистон” (ТТП) ҳаракати етакчиси Покистоннинг Шимолий Вазиристон вилоятида йўқ қилинган. Бошқа манбаларнинг маълум қилишича, воқеа Афғонистон ҳудудида юз берган.
Телевидение Афғонистон ҳукуматидаги манбаларга иқтибос келтирган ҳолда Сажна билан бирга унинг Исмоил исмли жияни ва икки тансоқчиси ўлдирилганини маълум қилган.
Маълум қилинишича, Сажна ТТПга 2013 йилнинг охирида Хакимуллоҳ Мақсуд ўрнига тайинланган. Мақсуд ҳам ўз вақтида АҚШ дрони томондан йўқ қилинган.
Мавзуга оид

22:17 / 24.05.2025
Трамп АҚШ энди «демократияни куч билан ўрнатмаслиги»га ваъда берди

22:00 / 24.05.2025
Илон Маск сиёсатдан узоқлашишга қарор қилгани сабаби маълум бўлди

21:17 / 24.05.2025
“Мудофаамизга яна таҳдид юзага келса, жим ўтирмаймиз” – Покистон элчиси билан суҳбат

20:02 / 24.05.2025