«Жосуслар уяси». Россиянинг Лондондаги савдо ваколатхонаси ҳам ёпилиши мумкин

Фото: REUTERS/Peter Nicholls
Британия ҳукумати Лондондаги Россия савдо ваколатхонасини ёпиш ниятида, бу Скрипаль иш туфайли рўй беради. Бу ҳақда The Telegraph манбаларга асосан хабар қилмоқда.
Манбаларнинг маълум қилишича, савдо ваколатхонаси «жосуслар уяси» саналади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Давлат департаменти расмий вакили Ҳизер Нойерт Қўшма Штатлар Россиядан америкалик 60 нафар дипломатнинг чиқариб юборилишини жавоб чораси деб ҳисобламаслиги ҳамда ўз томонидан бунга бошқа қадамлар билан реакция билдириши мумкин экани ҳақида маълум қилганди. Унинг қўшимча қилишича, АҚШ бундай қарорни бошқа 28та давлат билан бирга қабул қилди, Россия эса «ўзини қурбон деб ҳисобламаслигини керак».
Мавзуга оид

00:21
Буюк Британияда 700 йил олдин амалга оширилган қотиллик фош этилди

20:14 / 06.06.2025
Қозоғистон ҳарбийлари Буюк Британияда тайёргарликдан ўтади

22:15 / 03.06.2025
Британия Абрамовичдан «Челси»ни сотишдан тушган маблағни Украинага беришни талаб қилди

18:41 / 02.06.2025