Ўзбекистонда тезюрар йўловчи поездига яна тош отишди

Иллюстратив фото/Getty Images
Шу йилнинг 11 апрель куни соат 17.05ларда Фарғона вилоятининг Бувайда туманидаги “Қўқон-Бувайда” темир йўл бекатлари оралиғининг 9-10 км.да 59-сонли “Андижон-Тошкент” тезюрар йўловчи поезди вагонига номаълум шахс томонидан тош отилиши оқибатида вагоннинг дераза ойнаси синган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, бахтли тасодиф туфайли ҳеч ким жароҳатланмаган. Айни вақтда ҳуқуқбузарни аниқлаш юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
«Бундай ҳолатлар ачинарли албатта. Аксарият шу каби ножўя ишларни вояга етмаган, ҳаёт тажрибасига эга бўлмаган, ўз қилмишининг оқибатини фаҳмламайдиган ёшлар содир этадилар. Шунинг учун ота-оналардан ўз фарзандларига эътиборли бўлишларини сўраб қоламиз. Уларни бунёдкорлик руҳида тарбия қилинг, ўзгаларнинг фожиасига сабабчи бўлиб қолманг», - дейилади ИИВ хабарида.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкент-ситида LVMH флагман дўкони очилиши мумкин
Ўзбекистон | 23:57 / 11.06.2025
-
Ҳонгконг миллий хавфсизликка таҳдид туфайли биринчи марта видеоўйинни тақиқлади
Жаҳон | 23:50 / 11.06.2025
-
Трамп 9 минг ноқонуний мигрантни Гуантанамо қамоқхонасига юбормоқчи
Жаҳон | 23:15 / 11.06.2025
-
1-синфга қабул 20 июндан бошланади
Ўзбекистон | 22:45 / 11.06.2025
Мавзуга оид

17:58 / 03.04.2025
Руминияда 30 йил давомида оддий буюм сифатида қараб келинган тош 1 млн долларлик қаҳрабо бўлиб чиқди

12:20 / 15.10.2024
Белгия Ўзбекистонда қимматбаҳо тошларни баҳолаш экспертларини тайёрлайди

07:53 / 05.04.2024
Тоғ тошларини ноқонуний талон-торож қилганларга чора кўрилди

20:04 / 05.01.2024