Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АПЛ. «Челси» супер-ирода намойиш этиб, «Саутҳемптон»ни енгди

Фото: Twitter/@ChelseaFC
Англия Премьер-Лигаси 34-турида «Челси» сафарда «Саутҳемптон» меҳмони бўлди.
Мезбонлар амалдаги чемпионга жиддий қаршилик кўрсатиб, 60-дақиқада 2:0 ҳисобида олдинда боришаётган эди. Шундан сўнг, Антонио Конте майдонга Оливье Жируни туширди.
Бу эса ўйин йўналишини умуман ўзгартириб юборди. «Челси» 8 дақиқа ичида учта гол уриб, ғалабани илиб кетишга эришди. Жиру голлардан 2тасига муаллифлик қилди.
Бу натижадан сўнг, «Челси» 60 очко билан 5-ўринда боряпти. «Саутҳемптон» 28 очко билан 18-ўринда қолди.
АПЛ, 34-тур
Саутҳемптон – Челси - 2:3
14 апрель, «Сент-Мэрис» стадиони
Голлар: 1:0 – 21 Тадич, 2:0 – 60 Беднарек, 2:1 – 70 Жиру, 2:2 – 75 Азар, 2:3 – 78 Жиру.
Саутҳемптон – Маккарти, Соареш, Беднарек, Бертран, Худт, Уорд-Проуз (Остин, 79), Ромеу, Тадич (Симс, 83), Хейбьерг, Йосида, Лонг.
Челси – Куртуа, Кэйхилл, Кристенсен, Алонсо, Аспиликуэта, Виллиан, Фабрегас, Азар (Мозес, 86), Канте, Дзаппакоста (Педро, 61), Мората (Жиру, 61).
Огоҳлантиришлар: Хейбьерг (42), Уорд-Проуз (44), Азар (64), Бертран (65), Ромеу (78), Лонг (81), Виллиан (82).
Мавзуга оид

11:05 / 09.07.2025
«Челси»да янги юлдуз порламоқда. Жоау Педру собиқ жамоасини аямади ва лондонликларни финалга олиб чиқди

13:36 / 29.06.2025
Йилнинг энг узун ўйини: «Челси» ва «Бенфика» баҳси бошланганидан 4,5 соат ўтиб якунланди

11:48 / 17.06.2025
«Челси»нинг янги ҳужумчиси ишончни оқлашни бошлади, Ди Мария ва Отаменди «Бенфика»ни қутқарди

22:15 / 03.06.2025