Франция: Россия самолётлари ҳарбий кемаларимизга 8 марта яқинлашди

Фото: AFP 2018 / Eric Estrade
Франция ҳарбий-денгиз кучлари штаби раҳбари адмирал Кристоф Празюкнинг маълум қилишича, сўнгги саккиз ойда Россия самолётлари Франция ҳарбий кемаларига саккиз марта яқинлашди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
«Сўнгги саккиз ой давомида шундай турдаги ҳаракат саккиз марта амалга оширилди», - дея айтиб ўтди Празюк.
Унинг сўзларига кўра, гап Сурия қирғоқлари яқинида тўхтаб турган Франция фрегати ҳақида кетмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франция ТИВ раҳбари Жан-Ив Ле Дриан Сурия АҚШ, Буюк Британия ҳамда Франциянинг зарбаларидан сўнг кимёвий қуролни ишлаб чиқара олмайдиган ҳолатга келгани ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид

23:21 / 24.05.2025
Франция суди Дуровга Норвегиядаги форумда иштирок этишига рухсат бермади

18:43 / 24.05.2025
Францияда йирик блэкаут юз берди

23:17 / 22.05.2025
АҚШда енгил моторли самолёт ҳалокатга учради. Қурбонлар бор

21:04 / 22.05.2025