Британия ОАВ: ЖЧ-2018да «зўравонлик фестивалига» тайёргарлик кўрилмоқда

Фото: REUTERS
Россиялик футбол ишқибозлари жаҳон чемпионати-2018га келган англиялик мухлисларга «зўравонлик фестивали» уюштириб бериш ҳақида ваъда қилишган.
Британиянинг Daily Star нашри хабарига кўра, россиялик безорилар Англия терма жамоаси 18 июнь куни жаҳон чемпионати-2018да Тунисга қарши ўзининг илк ўйинини ўтказадиган Волгоград шаҳрига жўнаб кетишга тайёргарлик кўрмоқда.
Нашр ҳужумлар тайёрланаётганига исбот сифатида ультрас сўзларини келтирган, улар англияликларга қарши зўравонлик ҳаракатлари амалга оширилишига ваъда беришган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Жаҳон чемпионати террорчилар учун яхши нишонга айланиши мумкин эканини маълум қилганди.
Мавзуга оид

18:41 / 02.06.2025
Стармер Буюк Британия «урушга тайёргарлик» режимига ўтаётганини эълон қилди

21:17 / 01.06.2025
Британия ядровий қуролларни ташишга қодир қирувчи самолётларни харид қилади

16:47 / 01.06.2025
Ўзбекистон Буюк Британия билан ЖСТга аъзо бўлиш бўйича икки томонлама музокараларни якунлади

00:19 / 29.05.2025