Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Xiaomi Redmi 6 Pro'нинг расмий суратлари намойиш этилди
Ижтимоий тармоқларда янги Xiaomi Redmi 6 Pro смартфонининг расмий сифатли тасвирлари пайдо бўлди, уларда беш турли рангдаги смартфонлар акс этган.

Xiaomi Redmi 6 Pro харидорлари Rose Gold, Sand Gold, Lake Blue, Black ва Flame Red рангларидан бирини танлашлари мумкин. Янги қурилма ҳақида ixbt.com'да маълумот берилди.

Асосий камера иккита (12+5 МП), у чап томоннинг юқори қисмида жойлашган. Орқа панелда шунингдек дактилоскопик датчик мавжуд.

Xiaomi Redmi 6 Pro экрани 5,84 дюйм диагоналга эга бўлади, бир кристалли тизим сифатида эса Qualcomm Snapdragon 625 иштирок этади. Аккумулятор сиғими 400 мАс'ни ташкил қилади. Оператив хотира - 2, 3 ёки 4 Гб, флэш-хотира сиғими эса 16, 32 ёки 64 Гб бўлиши кутилмоқда.

Смартфон нархи 150 доллардан бошланади. Янги қурилма тақдимоти 25 июнда Xiaomi Mi Pad 4 планшети намойиши билан бирга ўтиши режалаштирилган.