Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Россияга газ сотиш миқдорини камайтирди
Ўзбекистоннинг “Ўзбекнефтегаз” АЖ Россиянинг “Газпром” акциядорлик компаниясига газ сотиш ҳажмини камайтирмоқда. Бунга Россия компаниясининг газ харид миқдорини йилдан-йилга камайтириб бораётганидир. 2018 йил 6 июль куни Санкт-Петербургда «Газпром» бошқаруви раиси Алексей Миллернинг Ўзбекистон бош вазири ўринбосари «Ўзбекнефтегаз» АЖ бошқаруви раиси Алишер Султонов билан учрашуви хусусида берилган ахборотда шу ҳақда сўз боради.
Томонлар компанияларнинг икки томонлама ҳамкорлигининг бориши, шу жумладан Шохпахта конини биргаликда ўзлаштириш масаласини муҳокама қилишган. Учрашувда, шунингдек, «Газпром» томонидан ўзбекистон газини харид қилиш масалалари ҳамкўриб чиқилган.

2017 йили «Газпром» ва «Ўзбекнефтегаз» стратегик ҳамкорликка доир келишувни имзолаган бўлса, шу йили «Газпром» Ўзбекистондан 5,5 млрд м3. табиий газ харид қилган. 2016 йилда бу рақам 6,2 млрд м3.ни ташкил этган.
2017 йил имзоланган келишувга мувофиқ, «Газпром» Ўзбекистонда келгуси 5 йил мобайнида йилига 4 млрд м3 газ харид қилишини кўзда тутади.

Шохпахта — газконденсат кони 1962 йили Устюрт платосининг жануби-шарқий қисмида очилган.
Мавзуга оид

21:15 / 08.07.2025
Шавкат Мирзиёев «Газпром нефть» компанияси раҳбари Александр Дюков билан учрашди

13:08 / 09.06.2025
Россия Ўзбекистонга газ етказиб беришни 4 баробардан ортиққа оширди

09:54 / 04.06.2025
Bloomberg: "Газпром" Туркиядаги газ ҳаби бўйича режаларни кейинга қолдирди

15:09 / 09.04.2025