Тест синовларининг тўртинчи куни натижалари маълум. Энг юқори кўрсаткич Фарғонада қайд этилган

Республика олий таълим муассасаларига кириш тест синовларининг тўртинчи куни – 4 август натижалари маълум бўлди.
Тест синовлари шахсни идентификациялаш воситалари, видеофиксация ҳамда доимий видеокузатув қурилмалари билан жиҳозланган 57та бинода, 15та олий таълим муассасаларининг 80та таълим йўналиши бўйича ўтказилди.
Тест синовларида 56 966 нафар абитуриент иштирок этди.
Тест синовларига 1 369 нафар абитуриент келмади.
Тест синовлари тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли 73 нафар абитуриент тест синовларидан четлаштирилди.
Тест синовларига гуруҳ назоратчилари сифатида 2 419 нафар ўқитувчилар жалб этилди.
Давлат гранти бўйича энг юқори ўтиш балли: 175,8 балл, Фарғона политехника институтининг «Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича)» таълим йўналиши;
Тўлов-контракт бўйича энг юқори ўтиш бали: 147,6 балл, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг «Таржима назарияси ва амалиёти: инглиз тили» таълим йўналиши.
Ўртача ўтиш бали:
давлат гранти – 97,9 балл;
тўлов-контракт – 80,5 балл.
Тест синовлари натижалари Давлат тест маркази сайтида соат 19.15да эълон қилинади.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47
-
Санкт-Петербургдаги рейдда 200 нафардан ортиқ мигрант қўлга олинди
Жаҳон | 18:19
-
Саҳрои Кабирдан кўтарилган улкан чанг булути АҚШга яқинлашмоқда
Жаҳон | 18:15
Мавзуга оид

13:15 / 26.09.2023
Коллеж, техникумларга ОТМ кириш имтиҳонларида тўплаган балл билан қабул қилиниш мумкин. Муаммо нимада?

11:46 / 31.07.2022
Ижодий имтиҳонлар Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда назорат қилинади

11:29 / 11.08.2021
Янги Ўзбекистон университетига кириш имтиҳонлари ҳақида маълумот берилди

14:05 / 14.05.2021