Хабиб Нурмагомедов жангдан кейин жанжал уюштирди. Тафсилотлар
Лас-Вегасда UFC жангчилари ўртасидаги чемпионлик камари учун жангда Хабиб Нурмагомедов ва Конор Макгрегор жанг қилди. Тўртинчи раундда Нурмагомедов бўғиш услубини қўллади ва Макгрегор таслим бўлди.
Шундан сўнг октагон ва унинг ташқарисида тўполон бошланди.
Ҳакам Макгрегорни Нурмагомедов қўлларидан қутқаргач, доғистонлик спортчи ирландиялик рақиби томон бир қанча қўпол сўзлар йўллади.
Хабиб оғзидаги капани октагон ташқарисида ўтирган Макгрегор жамоаси вакили томон улоқтирди. У бунга қаноат қилмай, сеткадан ошиб ўтди ва Конорнинг бразилча жиу-житсу бўйича устози ва спарринг рақиби, америкалик жангчи Диллон Денисга ташланди. Унга жамоа аъзолари, хусусан унинг менежери Ризван Магомедов қўшилишди.
Бу вақтда чеченистонлик бошқа бир UFC жангчиси Зубайр Тухугов октагонга кириб келиб, Макгрегорни дўппослай кетди.
Қайд этиш керакки, Тухугов 27 октябрь куни Конорнинг дўсти, келиб чиқишига кўра рус бўлган ирландиялик спортчи Артем Лобов билан жанг қилиши режалаштирилган. Апрель ойида Нурмагомедов Лобовни бир йил олдинги интервьюси учун таҳқирлаганди, шундан кейин Конор Хабиб кетаётган автобусга ҳужум қилганди. Шундан буён Макгрегор ва Нурмагомедов ўртасида душманлик бошланган.
Октагонга полициячилар кириб келишди ва жанжал бартараф этилди.
Трибуна остида ҳам икки спортчининг мухлислари ўртасида муштлашув бўлиб ўтган.
Нурмагомедов октагонга қайтиб чиққач, ўзига камар берилишини талаб қила бошлади.
«Мен хотиржамман! Мен ҳамиша ўз рақибларимни ҳурмат қилиб келганман, аммо бугун ўзимни тутиб тура олмадим. Камаримни беринг! Менга камаримни беринг ва мен кетаман. Агар ниманидир хато қилган бўлсам, мени қамоққа ташлашингиз мумкин! Лекин ҳозир менга камаримни беринг!», деган у UFC раҳбари Дэйн Уайтга.
Лекин октагондан ташқарига чиқиб кетиб, қоидаларни бузгани учун Нурмагомедовга чемпионлик камари топширилмади, лекин у жанг ғолиби ва UFC чемпиони сифатида эълон қилинди.
Спортчилар янги жанжал юзага келмаслиги учун трибуна остига олиб кетилди.
Айни вақтга келиб полиция Ризван Магомедовни ҳамда Хабиб Нурмагомедов жамоасининг яна икки аъзосини қўлга олган.
«Хабиб қафас ташқарисидаги Макгрегор жамоаси аъзолари олдига отилиб чиқди. Шундан кейин мана шу даҳшат бошланди. Мен ҳозир нима дейишни ҳам билмайман. Нурмагомедов жамоасининг уч аъзоси қўлга олинди, ҳозир улар қамоққа олиб кетилмоқда», — деган Уайт.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳафта охирида ҳарорат кўтарилади
Ўзбекистон | 12:10
-
Франция банки Ўзбекистонга янги самолётлар ва поездлар харид қилишда ёрдам бериши мумкин
Ўзбекистон | 11:51
-
Германия Украинага TAURUS ракеталарини етказиб бериш ҳақида «ўйламаяпти»
Жаҳон | 11:33
-
Исроил Эронга «огоҳлантирувчи зарба» берганини маълум қилди. АҚШ амалиётда иштирок этмаганини билдирди
Жаҳон | 11:31
Мавзуга оид

08:00 / 26.11.2019
Хабиб Нурмагомедов кейинги жангини Тони Фергюсонга қарши ўтказади

00:44 / 18.09.2019
Хабиб Нурмагомедов фаолиятини якунлагач ким бўлмоқчилигини айтди

21:36 / 15.09.2019
Нурмагомедов Порьега берган ваъдаси устидан чиқди

21:40 / 10.09.2019