Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда ички ишлар органлари касб байрами қизғин нишонланди
Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармасида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг табригини ИИБ бошлиғи А.Тошпўлатов ўқиб эшиттирган.
Шундан сўнг йил давомида намунали хизмат қилган ходимларга янги унвонлар, мукофотлар ҳамда фахрий ёрлиқлар топширилди. Хизмат вазифасини адо этиш чоғида ҳаётдан кўз юмган ходимларнинг оиласига моддий ёрдам ҳамда совғалар берилди.
Тадбирга ички ишлар органларида бир вақтлар самарали хизмат қилган, айни пайтда пенсияда кексалик гаштини сураётган фахрийлар ҳам таклиф этилди. Уларга ҳам эсдалик совғалари топширилди.
Тадбир охирида маҳаллий санъаткорлар иштирокида концерт дастури тақдим этилди.
Ўз мухбиримиз
Мавзуга оид

13:09 / 09.07.2025
Самарқандда 3 миллиард сўмлик табиий газ ўғирланди

14:59 / 24.06.2025
Самарқандда Зарафшон дарёси қирғоғида қолиб кетган фуқаролар қутқарилди

10:21 / 21.06.2025
Самарқандда 1 кг гиёҳвандлик моддасини сотаётганлар ушланди

17:15 / 10.06.2025