«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Москвага рейсларни Внуковога ўтказди
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси 28 октябрь куни Внуково аэропортига биринчи рейсни амалга оширди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
МАКнинг «Внуково» аэропортига етиб келган биринчи рейсига Тошкентдан HY-603 эрталабки парвози айланди. Шу муносабат билан аэропортда анъанавий сув аркаси орқали биринчи бортни кутиб олиш маросими ўтказилди.

Бундан олдин, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» «Домодедово» аэропортига рейсларни амалга оширган. «Внуково» аэропорти авиакомпания учун жойлашув ва инфратузилмаси йўловчиларга қулай парвоз ҳамда хизмат кўрсатиш имконини берадиган идеал ечим бўлди, дея қайд этиб ўтишган матбуот хизматидан.
«Ўзбекистон-Россия йўналиши нафақат авиакомпания, балки бутун Ўзбекистон учун стратегик аҳамиятга эга. Ушбу рейслар бизнес ва туристик алоқаларни ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлашга қўшимча туртки беради. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» томонидан 2018 йилнинг 9 ойи мобайнида Ўзбекистон ва Москва ўртасида 3 мингга яқин рейслар амалга оширилди ҳамда ярим миллиондан зиёд йўловчи ташилди», - деди МАК бош директорининг биринчи ўринбосари в.б. Умид Ҳусанов.
Мавзуга оид

07:41 / 10.05.2025
Москвада Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди

19:49 / 08.05.2025
Шавкат Мирзиёев Москвага етиб борди

14:35 / 08.05.2025
Москвада яшовчилар банклар, дўконлар ва таксилар ишида узилишларга дуч келмоқда

12:41 / 08.05.2025