Сербиялик футболчи британиялик аскарлар хотирасини ёд этишдан бош тортди

Фото: Getty Images
“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Неманья Матич Англия чемпионатининг 11-туридан ўрин олган ўйинга футболкасига лолақизғалдоқ ёпиштириб чиқишдан бош тортди. 30 ёшли сербиялик ўйинчи лолақизғалдоқ қуролли тўқнашувларда, жумладан НАТО миссиялари таркибида иштирок этиб ҳалок бўлган британиялик аскарлар хотирасини ёд этиш белгиси эканлигини билгандан кейин шундай қарорга келган.
Футболчининг айтишича, у бу белгини тақиб юрувчи одамларни тушунади ва уларнинг бунга ҳуқуқларини ҳурмат қилади. “Бироқ мен ихтилофларда ўз яқинларини йўқотганларни ҳам тушунаман. Аммо бу мен учун болаликда бошдан кечиришимга тўғри келган ҳужумни эслатади. 1999 йилда менинг еримда бомбалар портлаганда қўрқувга тушган 12 ёшли бола эдим”, деб ёзган Матич инстаграмда.
Унинг айтишича, майдонга лолақизғалдоқ билан тушишдан бош тортишига асосий сабаб Буюк Британиянинг Сербиянинг бомбардимон қилинишида иштирок этгани ҳисобланади.
1999 йил мартида НАТО бирлашган кучлари Югославия ҳудудини бомбардимон қилишни бошлаган. Турли маълумотларга кўра, бу бомбардимонлар оқибатида 78 кун ичида 1200 дан 2500 гача киши ҳалок бўлган. 6 минг киши, жумладан 2700 бола жароҳат олган. Ўша вақтда Сербия ва Черногориядангина иборат бўлган Югославияга еказилган зарар бир неча миллиард доллардан ошиб кетган.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкент-ситида LVMH флагман дўкони очилиши мумкин
Ўзбекистон | 23:57 / 11.06.2025
-
Ҳонгконг миллий хавфсизликка таҳдид туфайли биринчи марта видеоўйинни тақиқлади
Жаҳон | 23:50 / 11.06.2025
-
Трамп 9 минг ноқонуний мигрантни Гуантанамо қамоқхонасига юбормоқчи
Жаҳон | 23:15 / 11.06.2025
-
1-синфга қабул 20 июндан бошланади
Ўзбекистон | 22:45 / 11.06.2025
Мавзуга оид

20:49 / 09.06.2025
НАТОнинг Atlantic Trident 25 ҳаво машғулотлари илк бор Финландияда ўтказилади

23:21 / 03.06.2025
НАТО Европа давлатларидан ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларини беш баравар кучайтиришни сўрайди

08:20 / 03.06.2025
Зеленский: Киев НАТО саммитига таклиф олди

12:25 / 31.05.2025