Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уайлдер ва Фьюрига такрорий жанг ўтказиш учун рухсат берилди

Фото: AFP/Getty Images
Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) раҳбарияти америкалик Деонтей Уайлдер ва британиялик Тайсон Фьюри ўртасида супер оғир вазн тоифасида чемпионлик камари учун такрорий жанг ўтказишга овоз берди.
Боксчилар ўртасидаги биринчи жанг 2018 йил 1 декабрь куни бўлиб ўтди ва дуранг натижа билан якунланди.
«Бутунжаҳон бокс кенгашининг бошқарувчилар кенгаши бир овоздан WBC супер оғир вазн тоифасидаги чемпиони Деонтей Уайлдер ва даъвогар Тайсон Фьюри ўртасида такрорий жанг ўтказишга қарор қилди. Улар нафақат дунёга сўнгги вақтлардаги энг яхши жанглардан бирини тақдим этишди, балки жангдан кейин ҳам ўзларини яхши тутишди. Реваншга ишқибозлар катта қизиқиш билдирмоқда», - дея WBC раҳбари Маурисио Сулаймоннинг сўзларини келтиради BoxingScene.
Фьюри ва Уайлдер қаерда ҳамда қачон учрашиши ҳозирча номаълум. Ҳар икки спортчи ҳам профессионал рингда мағлубиятга учрамаган. Уайлдер 39 ғалаба, битта дурангга эга бўлса, Фьюри - 27 ғалаба ҳамда бир дуранг.
Мавзуга оид

11:56 / 07.07.2025
Навбаҳор Ҳамидова жаҳон кубогида ғолиб чиққан илк ўзбекистонлик аёл боксчи бўлди

22:13 / 20.06.2025
Япониялик боксчи чемпионлик унвони учун жангдан сўнг хотирасини йўқотди

10:48 / 31.05.2025
Бектемир Мелиқўзиев америкалик боксчидан устун келди

09:55 / 31.05.2025