Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон Покистон маҳсулотларига нисбатан божни 200 фоизгача оширди
Ҳиндистон савдода қулайлик режими бекор қилингани муносабати билан Покистондан олиб кириладиган маҳсулотларга нисбатан божхона божини 200%гача оширди, деб маълум қилди Ҳиндистон молия вазири Арун Жейтли.
Аввалроқ маҳаллий ОАВ Ҳиндистон ҳукумати Покистоннинг савдода қулайлик режимидан фойдаланувчи мамлакат мақомини бекор қилганини хабар қилганди. Бу ҳақда Жамму ва Кашмир штатида содир этилган террорчилик ҳаракати муносабати билан ҳукуматнинг фавқулодда йиғилишидан сўнг маълум бўлганди.

"Ҳиндистон Пулвамдаги воқеадан сўнг Покистоннинг савдода қулайлик режимидан фойдаланувчи мамлакат мақомини бекор қилди. Шу муносабат билан Покистондан Ҳиндистонга олиб кирилувчи барча маҳсулотларга нисбатан бож тўлови 200%гача оширилади", - деб ёзди Жейтли Twitter’да.
Жамму ва Кашмир штатида 15 февраль куни қўлбола бомба портлаши оқибатида 44 нафар киши ҳалок бўлганди. Ушбу ҳужумга жавобгарликни "Жайиши Муҳаммад" гуруҳи жангарилари ўз зиммасига олган. Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди бундан аввал терактга алоқадор деб ҳисобланаётган Покистонга қатъий жавоб қайтаришга ваъда берди.
Мавзуга оид

19:30
Air India Boeing 787 ҳалокати бўйича дастлабки ҳисоботни эълон қилди

10:56 / 12.07.2025
Ўзбекистон ва Покистон мудофаа саноати соҳасида ҳамкорлик ўрнатяпти

22:37 / 11.07.2025
Tesla август ойидан Ҳиндистонда электромобиллар савдосини бошлайди

20:21 / 10.07.2025