Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президентига ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг Жамбул вилоятида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан президент Қосим-Жўмарт Тўқаевга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.
Қозоғистоннинг Жамбил вилояти Қордай туманидаги «Тошкент—Олма-ота» трассасининг 181-километрида 20 апрель шанба куни маҳаллий вақт билан тонгги соат 05:09 да 49 нафар йўловчини олиб кетаётган Van Hool русумли автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.
Бу фожиа оқибатида 11 киши ҳалок бўлди. Улардан 8 нафари Қозоғистон, 3 нафари Ўзбекистон фуқароси эди.
32 нафар киши турли даражадаги тан жароҳати олган, уларнинг 13 нафари Ўзбекистон фуқароларидир. Барча жабрланганлар Қордай туман касалхонасига етказилган.
«Жароҳатланганларнинг уч нафари оғир аҳволда», — дейилади Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотида.
«Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра фавқулодда вазиятлар, ташқи ишлар, ички ишлар, соғлиқни сақлаш вазирликлари ва бошқа идоралар вакилларидан иборат ҳукумат комиссияси тузилди. Комиссия аъзолари жабрланганларга ёрдам кўрсатилишини ташкил қилиш ва ЙТҲ сабабларини ўрганиш мақсадида воқеа жойига етиб келди. Ҳукумат комиссиясига Қозоғистон томони билан келишилган ҳолда ҳалок бўлганлар ва жабрланганларни Ватанга олиб келиш, уларнинг оилаларига зарур ёрдам кўрсатишни ташкил этиш вазифаси топширилди», — дейилади Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати ахборотида.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россия май ойида Украинада деярли рекорд даражада кўп ҳудудни эгаллади – WSJ
Жаҳон | 21:34
-
Тарихда биринчи марта Қуёшнинг жанубий қутби суратга олинди
Жаҳон | 21:33
-
Прописканинг қайтиши, кутилганидан тезроқ инфляция — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 21:27
-
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01
Мавзуга оид

16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди

15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди

13:07 / 27.07.2024
Қамчиқ довонида 3 та юк автомобили ва Mercedes-Benz Sprinter иштирокида ЙТҲ юз берди

07:35 / 27.07.2024