Ўзбекистонлик боксчилар «Губернатор кубоги»да умумжамоа бўйича биринчи ўринни эгаллашди

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бокс бўйича «Губернатор кубоги» соврини учун мусобақа якунланди.
Турнирнинг финал босқичида ўзбекистонлик 3 нафар боксчи - Абдумалик Халаков, Иқболжон Холдоров ва Козимбек Мардонов олтин медаль учун баҳс олиб борди.
Бу боксчиларнинг барчаси жангни ғалаба билан якунлаб, ўз вазн тоифаларида мусобақанинг олтин медалига эга бўлишди. Ғолиб ва совриндорлар яқин ўтмишнинг машҳур боксчиси Рой Жонс томонидан тақдирланди.
-56 кг: Абдумалик Халаков – Алексей Москвин (Россия) 4:1
-69 кг: Иқболжон Холдоров – Фернандо Луис (Бразилия) 5:0
-81 кг: Козимбек Мардонов – Андрей Косенков (Россия) 3:2
Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, 20га яқин мамлакат вакиллари иштирок этган мазкур халқаро мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 3та олтин медаль билан умумжамоа бўйича биринчи ўринни эгаллади.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Фойдаланишга топширилган объект камчиликларини бартараф этиш харажати қопланади
Ўзбекистон | 10:25
-
Испания ва Франция ўйинида 9 та гол урилди
Спорт | 10:24
-
Мерц Трампга Украинадаги урушни биргаликда тугатишни таклиф қилди
Жаҳон | 10:23
-
Халқаро қидирувга берилган аёл БААдан Ўзбекистонга депортация қилинди
Жамият | 10:04
Мавзуга оид

12:16 / 04.04.2025
Мўйдинхўжаев ва Холдоров жаҳон кубогини чоракфиналдаёқ тарк этди

09:33 / 25.04.2021
Губернатор кубоги: Ўзбекистонлик боксчилар турнирни 6 медаль билан якунлашди

11:30 / 30.10.2019
Бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати ғолиблари аниқланди. Санжар Турсунов финалга етиб келолмади

11:30 / 05.05.2019