Губернатор кубоги: Ўзбекистонлик боксчилар турнирни 6 медаль билан якунлашди
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бокс бўйича «Губернатор кубоги» ўз якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси жами 6та медаль жамғарди.

24 апрел куни финал жангларида қатнашган ўзбекистонлик 5 спортчининг 4 нафари баҳсларни муваффақиятли якунлади.
-69 кг вазн тоифасида иштирок этган Бобоусмон Батуров ярим финалда қозоғистонлик Асланбек Шимбергеновга ютқазиб (у финалда ҳам ғалаба қозонди) бронза медали билан кифояланди.
Финалда Нодиржон Мирзаҳмедов (-49 кг), Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг) ва Миразизбек Мирзахалилов (-57 кг) ўз рақибларини бирин-кетин енгиб, олтин медалларни қўлга киритишди, Абдумалик Халаков (-60 кг) эса россиялик Альберт Батиргазиевга ютқазиб қўйди.
+91 кг вазн тоифаси финалида Баҳодир Жалолов мусобақа мезбонларидан бири Иван Верясовни нокаутга учратиб, турнирни якунлаб берди.
Финалда қайд этилган натижалар:
- -49 кг: Нодиржон Мирзаҳмедов – Игорь Царегородцев (Россия) 4:1 (ғалаба)
- -52 кг: Шаҳобиддин Зоиров – Маҳмут Сабирхан (Қозоғистон) 5:0 (ғалаба)
- -57 кг: Миразизбек Мирзахалилов – Дмитрий Спивак (Россия) 5:0 (ғалаба)
- -60 кг: Абдумалик Халаков – Альберт Батиргазиев (Россия) 0:5 (мағлубият)
- +91 кг: Баҳодир Жалолов – Иван Верясов (Россия) (Баҳодир иккинчи раундда рақибини нокаутга учратди)
Турнирда Ўзбекистон ва Россия 4тадан олтин медал жамғаришди, россияликларда кумуш кўпроқ (6та), Қозоғистон 2та олтин медал билан учинчи бўлди.
Мавзуга оид

18:19 / 04.06.2025
Санкт-Петербургдаги рейдда 200 нафардан ортиқ мигрант қўлга олинди

10:48 / 31.05.2025
Бектемир Мелиқўзиев америкалик боксчидан устун келди

09:55 / 31.05.2025
Муроджон Аҳмадалиев мексикалик боксчини мағлубиятга учратди

08:15 / 18.05.2025