АҚШ танкерларга ҳужумлардан кейин Уммон кўрфазига ракета эсминеци юбормоқда

Фото: REUTERS / ISNA
АҚШ нефть танкерларига ҳужумлар содир этилиши ортида Уммон кўрфазига ракета эсминецини юбормоқда. Бу ҳақда АҚШ марказий қўмондонлиги (CENTCOM) маълум қилган.
“АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг Mason (DDG 87) кемаси воқеа жойига ёрдам кўрсатиш учун юборилмоқда”, дейилган хабарда.
13 июнда Эрон ва араб ОАВлари Уммон кўрфазида Front Altair ва Kokuka Courageous нефть танкерларига ҳужум содир этилганини маълум қилган.
Қўмондонликда Kokuka Courageous танкеридан 21 денгизчи АҚШнинг бошқа эсминеци – Bainbridge бортида эканлиги маълум қилинган.
“Биз АҚШнинг Bainbridge кемаси ҳаракатларига ҳеч бир аралашувга чидаб турмаймиз”, деб таъкидлаб ўтилган CENTCOM’да.
Шунингдек, АҚШ марказий қўмондонлигида Вашингтон Яқин Шарқдаги янги ихтилофда иштирок этишдан манфаатдор эмаслиги таъкидлаб ўтилган.
“Биз манфаатларимизни ҳимоя қиламиз, бироқ Эрон билан уруш бизнинг стратегик манфаатларимизга ва халқаро ҳамжамият манфаатларига тўғри келмайди”, деб айтилган CENTCOM’да.
Баъзи маълумотларга кўра, танкерларга торпедолар билан ҳужум қилинган, бунинг оқибатида уларда портлашлар ва ёнғин юз берган. Бироқ бунинг расмий тасдиғи йўқ.
Front Altair экипажи Эронга эвакуация қилинган. Танкерлар эгаларидан бирининг таъкидлашича, Front Altair’да 11 россиялик бўлган, улардан ҳеч ким жабрланмаган.
Mason (DDG 87) кемаси Arleigh Burke синфидаги эсминец бўлиб, бошқарилувчи ракеталар, жумладан Tomahawk’лар билан қуролланган.
Тавсия этамиз
Уруш бошланди, Нетаняҳу эронликларни исёнга чорлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 20:41 / 15.06.2025
Ўзбекистонда кейинги ҳафта жазирама иссиқ бўлади
Ўзбекистон | 15:46 / 13.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Исроил Теҳрондаги ИИМК қўмондонлик марказларига зарба берди
Жаҳон | 11:32
-
Ижтимоий тармоқлардаги энг кўп мурожаатлар ҳуқуқ-тартибот идоралари ва суд, ҳокимликларга тўғри келади - Президент
Ўзбекистон | 11:31
-
“Халқ назорати” электрон портали бутун республикада ишга туширилади
Ўзбекистон | 11:25
-
“Эрон ва Исроилдаги элчихоналар ёпилмаган, 24 соат ишламоқда” – ТИВ
Ўзбекистон | 11:25
Мавзуга оид

23:29 / 14.06.2025
АҚШ–Эрон музокаралари тақдири нима бўлади?

23:14 / 14.06.2025
АҚШ дронларга қарши мудофаа тизимларини Украинадан Яқин Шарққа кўчирди

21:33 / 14.06.2025
Трамп билан Путин Яқин Шарқдаги хавфли кескинлашувни муҳокама қилди

21:27 / 14.06.2025