Собиқ бош прокурор Отабек Муродовга нисбатан жиноий иш очилган

Ўзбекистон собиқ бош прокурори Отабек Муродовга нисбатан жиноий иш очилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Сенатнинг 20-ялпи мажлисидаги чиқишида маълум қилди.
Президент 20 июнь куни ишдан олинган собиқ бош прокурорни порахўрликда айблаган.
«Бунақа кетишда бўлса, прокуратура тизимини мутлақо қисқартириб юбораман, кўпроқ ваколатни Адлия тизимига бераман.
Ниғматулла Йўлдошев олти ойдан кейин келиб, нимани ўзгартирганини айтишини, тизимни тозалашини, яхши таклифлар беришини кутаман», дея Президентнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Эслатиб ўтамиз, 20 июнь куни Отабек Муродов лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнига Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев бош прокурор этиб тайинланганди.
Қайд этиш керакки, бу сўнгги 4 йил давомида тўртинчи марта Ўзбекистон бош прокурори ўзгариши бўлди. 2000 йил февралидан Ўзбекистон бош прокурори бўлган Рашид Қодиров 2015 йилнинг апрелида лавозимини тарк этган ва унинг ўрнини Ихтиёр Абдуллаев эгаллаганди. Абдуллаев 2018 йил январида Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари лавозимини эгаллагач, унинг ўрнида Отабек Муродов иш бошлаганди. Айни вақтда икки собиқ бош прокурор - Рашид Қодиров ва Ихтиёр Абдуллаевга қарши жиноий иш очилган ва уларнинг иккиси ҳам терговда.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«У ақлдан озди». Трамп ва Маск тортишуви янги даражага чиқди — онлайн жанг реал вақтда давом этмоқда
Жаҳон | 02:05
-
Балида сиғими 1 литрдан кичик сув идишларни ишлаб чиқариш тақиқланди
Жаҳон | 01:03
-
Президент Кападзега қўнғироқ қилиб, футболчиларни мундиал йўлланмаси билан табриклади — видео
Спорт | 00:48
-
Қозоғистон узра номаълум объектлар. Мудофаа вазирлиги баёнот берди
Жаҳон | 00:15
Мавзуга оид

19:10 / 09.01.2022
Мустафоевдан Йўлдошевгача. Ўзбекистоннинг олти бош прокурори ҳақида

15:51 / 25.02.2020
Отабек Муродовга суд ҳукми эълон қилинди

18:28 / 22.09.2019
Отабек Муродов қамоққа олинди

13:13 / 30.07.2019