«Трампни енгиш ва Американи тирилтириш учун». Блумберг президентлик пойгасида қатнашишини эълон қилди

Майкл Блумберг Фото: wikimedia.org
Нью-Йорк шаҳрининг собиқ мэри Майкл Блумберг Демократлар партиясидан АҚШ президентлиги учун сайловларда номзод бўлади.
«Мен Дональд Трампни енгиб, Американи қайта жонлантириш учун президент бўлмоқчиман», — дея ёзган Блумберг твиттердаги саҳифасида.
I’m running for president to defeat Donald Trump and rebuild America.
— Mike Bloomberg (@MikeBloomberg) November 24, 2019
I believe my unique set of experiences in business, government, and philanthropy will enable me to win and lead.
Join our team: https://t.co/7ezlUeouqH pic.twitter.com/IyOeS3aWaF
«У [Трамп] мамлакатимиз мавжудлиги ва анъаналаримизга таҳдид тимсолидир. Агар у яна бир муҳлатга президент бўлса, биз бундан келадиган зарарни ҳеч қачон бартараф эта олмаслигимиз мумкин. Дов ҳар доимгидан ҳам баланд. Биз бу сайловда ғалаба қозонишимиз керак. Биз Американи тирилтиришни бошлашимиз керак», — дейилади Блумбергнинг баёнотида.
Ушбу номзод хайрия маблағларидан воз кечган ва ўз кампаниясини ўзи тўлиқ молиялаштиришини маълум қилган.
Блумбергнинг бош маслаҳатчиси Ҳовард Вольфсон ҳам Блумберг Дональд Трамп 2020 йилда ушбу лавозимга қайта сайланишига имкон бермоқчи эмаслигини таъкидлаб ўтган.
Вольфсоннинг сўзларига кўра, Блумберг «Дональд Трамп устидан ғалаба қозониш учун зарур бўлган барча ишни қилади».
Бундан ташқари, у Блумберг Оқ уй раҳбарига айланадиган бўлса сиёсий хайриялар ва президентлик маошидан воз кечишини қўшимча қилиб ўтди.
«У умри давомида ҳеч қачон сиёсий хайриялар қабул қилмаган. Уни сотиб олишнинг имкони йўқ», - дея таъкидлаган Вольфсон.
Маълумот учун, Forbes нашри Блумбергнинг бойлигини 54 млрд доллардан ортиққа баҳолаган.
АҚШда навбатдаги президент сайловлари 2020 йилнинг ноябрида бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Ҳозирда сиртқи таълимда ўқиётганлар ўқишини қай тартибда давом эттиради?
Ўзбекистон | 11:14 / 17.06.2025
Қўрқув, шок ва саросима: Эронда нималар бўлмоқда?
Жаҳон | 19:57 / 16.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Москва давлат университетининг Тошкент филиалида 2025/26 ўқув йили учун қабул бошланди
Жамият | 19:00
-
Мутахассислар Apple, Google ва Telegram'нинг 16 миллиард пароли сизиб чиққани ҳақида хабар берди
Жаҳон | 18:59
-
Транспорт воситаларини ногиронлиги бўлган шахслар эҳтиёжига мослаштириш харажатлари қоплаб берилади
Ўзбекистон | 18:29
-
Президент Яккабоғдаги «Янги Ўзбекистон» массивини кўздан кечирди
Ўзбекистон | 18:17
Мавзуга оид

23:01 / 23.01.2023
Forbes Американинг энг саховатли миллиардерлари рейтингини тақдим қилди

00:26 / 25.09.2020
Трамп Блумбергни жиноят содир этганликда айблади

18:02 / 14.09.2020
Майкл Блумберг Байден штабига камида 100 миллион доллар ўтказади

10:29 / 12.08.2020