Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулазиз Комилов Уммоннинг Тошкентдаги элчихонасига ташриф буюрди

2020 йилнинг 13 январь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Уммон Султонлигининг Тошкент шаҳридаги элчихонасига ташриф буюрди.
ТИВ раҳбари Ўзбекистон ҳукумати ва Ташқи ишлар вазирлиги номидан ҳукмрон оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик изҳор этди ва Султон Қобус бин Саиднинг вафот этгани муносабати билан очилган таъзия китобига қайд киритди, дейилади вазирлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Уммон султони Қобус саратон касаллигига қарши бир неча йиллик курашдан сўнг 10 январь куни кечқурун 79 ёшида вафот этди. Мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилинди. Султон 1970 йилда, 29 ёшида тахтга ўтирган ва Уммонни 50 йил бошқарган.
Маданият вазири, 65 ёшли Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид Уммон раҳбари лавозимига тайинланди. У султон Қобуснинг ўлими эълон қилинганидан бир неча соат ўтгач, шанба куни ҳукмрон кенгаш олдида қасамёд қабул қилди.
Мавзуга оид

17:52 / 14.07.2025
Абдулазиз Комилов президент маслаҳатчиси лавозимига тайинланди

08:32 / 11.07.2025
Уммон, Кувайт, Баҳрайн ва Қатарда "Ўзбекистон – Ипак йўли дурдонаси" форуми бўлиб ўтди

12:12 / 03.06.2025
«Вақти-соати келганда тан оламиз» – Комилов Ўзбекистон «Толибон»ни халқаро ҳамжамият билан бирга тан олишини айтди

18:24 / 31.05.2025