Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
30 июнгача авиачипталар сотиш тўхтатилган – Uzbekistan Airways
Ўзбекистон 30 июнгача халқаро авиақатновларни амалга оширмайди. Kun.uz манбаси хабар беришича, коронавирус пандемиясига қарши кураш доирасида қабул қилинган қарор муддати узайтирилган.

Uzbekistan Airways авиакомпанияси матбуот котиби Ҳабибулло Набиевнинг Kun.uz сайтига маълум қилишича, Covid-19 касаллиги тарқалишининг олдини олиш доирасида хорижга авиақатновлар 2020 йилнинг 30 июнига қадар тикланмаслиги мумкин.
Парвозлар қачон тикланиши аниқ эмаслиги боис 30 июнга қадар авиачипталар сотиш тўхтатилади. Қатновларни тиклаш масаласи дунёдаги вазиятга кўра қайта кўриб чиқилади.
Ўзбекистон март ойининг иккинчи ярмидан қатор давлатлар билан авиақатновларни босқичма-босқич тўхтатган эди. 30 март кунидан Ўзбекистондаги мавжуд барча аэропортлар ёпилиб, авиақатновлар бутунлай тўхтатилди.
Республикадаги аэропортлар иш фаолияти ва авиапарвозларнинг қайта тикланиши ёки чеклов чоралари узайтирилиши республика махсус комиссияси томонидан эълон қилинади.
Мавзуга оид

11:22 / 01.08.2025
Uzbekistan Airways Тошкент–Андижон йўналишида мунтазам авиақатновларни бошлайди

21:59 / 28.07.2025
Истанбулдан учган Uzbekistan Airways самолётидаги носозлик бўйича маълумот берилди

19:28 / 28.07.2025
Истанбулдан учган Uzbekistan Airways самолёти фавқулодда вазият туфайли аэропортга қайтди

16:21 / 19.07.2025