Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Евроиттифоқ АҚШдаги норозилик намойишларини қўллаб-қувватлашини билдирди
АҚШда қора танли эркак Жорж Флойд полиция томонидан қўлга олиниши вақтида ҳалок бўлгандан кейин оммавий норозиликлар бошланиб кетди.

Фото: Spencer Platt / Getty Images
Евроиттифоқ дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель АҚШдаги тинч намойишларни қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда РИА Новости ва Reuters хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Евроиттифоқ полициячилар томонидан қўлга олинган Жорж Флойднинг ўлимидан ларзага тушган. Боррелнинг сўзларига кўра, бу воқеа ҳуқуқни ҳимоя қилувчиларнинг мансабини суиистеъмол қилаётганидан дарак беради.
«Биз тинч намойишлар ўтказиш ҳуқуқини қўллаб-қувватлаймиз. Биз ҳар қандай турдаги зўравонлик ва ирқчиликни қоралаймиз», — деди ЕИ вакили АҚШдаги норозиликларни изоҳларкан.
Боррель шунингдек, ҳар бир инсон ҳаёти қадрли эканлигини эслатиб ўтди.
«Барчанинг ҳаёти муҳим, қора танлиларнинг ҳаёти ҳам муҳим», — деди у.
АҚШда қора танли эркак Жорж Флойд полиция томонидан қўлга олиниши вақтида ҳалок бўлгандан кейин оммавий норозиликлар бошланиб кетди. Намойишлар талончиликлар ва тартибсизликлар билан кечмоқда. Тартибсизликлар вақтида бир неча киши ҳалок бўлган. 40 га яқин шаҳарда, жумладан пойтахт Вашингтонда комендантлик соати киритилган. Тартибсизликларни тўхтатишга миллий гвардиянинг бир неча минг жангчиси сафарбар қилинган.
Мавзуга оид

21:29 / 13.07.2025
Евркомиссия раҳбари АҚШ божларига жавоб қайтаришга тайёрлигини маълум қилди

19:50 / 13.07.2025
АҚШ бош прокурори Трампга қарши ишларга алоқадор 20 дан ортиқ ходимни ишдан бўшатди

18:13 / 12.07.2025
Трамп 1 августдан Европа Иттифоқи товарларига 30 фоизлик бож жорий қилди

14:07 / 12.07.2025