ФИФА президенти Инфантинога қарши жиноят иши қўзғатилди
Швейцарияда Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) президенти Жанни Инфантинога қарши жиноят иши қўзғатилди.

Фото: Nick Potts
Жиноят ишининг тафсилотлари аниқ эмас. Tages-Anzeiger газетаси хабарига кўра, Инфантино билан бир қаторда Юқори Вале кантони бош прокурори Ринальдо Арнольдга қарши ҳам жиноят иши қўзғатилган.
Қайд қилинишича Инфантино ва Арнольд Швейцария бош прокурори Майкл Лаубер билан хуфёна учрашувларни ўтказишган. У аввалроқ, июль ойида ўз лавозимини тарк этган эди. Учрашувлар ФИФА ташкилотидаги коррупция ишини тергов жараёни олиб борилаётган пайтда юз берган.
2017 йил июнь ойида Швейцария прокуратураси ФИФА ташкилотидаги коррупция ҳолатларини тергов қилиб, 25та жиноят ишини қўзғатган эди. Тергов пайтида пул ювиш билан боғлиқ бўлган операцияларга алоқадор 178та шубҳали маълумот топилган. Ўша пайтда бош прокурор бўлиб ишлаган Лаубер гумондорлар номини ошкор қилмади. Аммо маълумотларга кўра, уларнинг қаторида ФИФА собиқ президенти Йозеф Блаттер, собиқ бош котиби Жером Вальке, шунингдек, Германиядаги ЖЧ-2006 ташкилий қўмитаси раҳбари Франц Беккенбауэр бўлган.
Маълумот ўрнида айтиш жоиз, 2015 йили АҚШ федерал прокурорлари ФИФАдаги коррупцияга доир жиноий иш қўзғатган, бу иш доирасида футбол оламидаги бир қатор амалдорлар ҳибсга олиниб, ташкилот президенти Зепп Блаттер истеъфо берганди. АҚШ Адлия вазирлиги маълумотига кўра, ФИФА иши бўйича тергов давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Уруш бошланди, Нетаняҳу эронликларни исёнга чорлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 20:41 / 15.06.2025
Ўзбекистонда кейинги ҳафта жазирама иссиқ бўлади
Ўзбекистон | 15:46 / 13.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Мерц: Эрон ҳеч қачон ядро қуролига эга бўлмаслиги керак
Жаҳон | 15:42
-
Ўзбекистондаги ўрмон ва яйлов ерларининг бир қисми озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш учун берилади
Ўзбекистон | 14:59
-
Йўллардаги камералар фақат жарима ёзиши эмас, транспорт оқимини бошқариши керак – президент
Ўзбекистон | 14:52
-
Axios: Исроил АҚШни Эрон билан урушга қўшилишга чақирмоқда
Жаҳон | 14:48
Мавзуга оид

20:46 / 25.03.2025
Блаттер ва Платини молиявий фирибгарлик иши бўйича яна оқланди

21:00 / 12.03.2025
ФИФА Жаҳон Кубогини ислоҳ қилиб, иштирокчилар сонини 64 тага етказмоқчи

14:44 / 17.12.2024
ФИФА Украина харитасини Қримсиз кўрсатганидан «афсусда»

20:53 / 11.12.2024