Йўллардаги камералар фақат жарима ёзиши эмас, транспорт оқимини бошқариши керак – президент
Президент йўллардаги камералар нафақат жарима ёзишга, балки тирбандлик ва аварияни камайтиришга хизмат қилиши кераклигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, фуқаролар жамоат транспорти сифати ва тирбандлик муаммосидан «мутлақо норози».

Фото: Kun.uz
Шавкат Мирзиёев 16 июн кунги видеоселектор йиғилишида йўл инфратузилмаси ва транспорт бошқаруви соҳасидаги мавжуд вазиятни танқид остига олди.
Президентнинг сўзларига кўра, сўнгги етти йилда йўл қуриш ва таъмирлашга берилган 61 триллион сўмнинг асосий қисми халқаро ва республика йўлларига тўғри келади. Лекин ўлим билан боғлиқ автоҳалокатнинг 75−80 фоизи ҳам шу йўлларда бўляпти.
Давлат раҳбари, шунингдек, аҳоли жамоат транспорти сифати ва тирбандликлардан мутлақо норози эканини қайд этди. У аҳолининг яна бир эътирози — йўллардаги камералар дислокацияси эканини қайд этаркан, улар фақат қоидабузарликни қайд этиб, жарима ёзиш учун ишлаётганини таъкидлади.
Унинг фикрича, бу камералар аслида транспорт оқимини бошқариш, тирбандлик ва аварияни камайтиришга хизмат қилиши керак.
Шу билан бирга, чорраҳа, чизиқ ва йўл белгиларини тўғрилаш, светофорларни «ақлли» бошқарувга ўтказиш бўйича ишлар сустлиги танқид қилинди.
Пойтахтда транспорт ҳаракатини сунъий интеллект асосида тартибга солиш бўйича тақдимот қилинганига ҳам анча вақт бўлгани, лекин натижа йўқлиги кўрсатиб ўтилди.
Мавзуга оид

20:24
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

17:45
Президент туманларда бошқарув тизими ўзгаришини эълон қилди

16:08
1 августдан барча вилоят ва туман ҳокимликларида иш ҳақи оширилади

14:13