Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамоат транспорти ўз фаолиятини қайта тикламоқда. «Тошшаҳартрансхизмат» махсус маълумот билан чиқди
Республика махсус комиссияси баёнига мувофиқ, карантин талаблари юмшатилиши муносабати билан кўплаб ижтимоий-иқтисодий соҳалар фаолияти қайта тикланиши белгиланди.

Унга кўра, ҳудудлар аро қатновчи жамоат транспорти (метрополитендан ташқари) ҳаракати жорий йилнинг 17 августидан бошлаб қайта йўлга қўйилади. Санитария ва эпидемиологик осойишталикни сақлаш мақсадида транспорт воситаларини дезинфекциялаш қатъий назоратга олинади.
"Тошшаҳартрансхизмат" хабарига кўра, йўналишга чиқиш олдидан ҳар бир ҳайдовчи ва чиптачи тана ҳарорати тиббий меъёрда бўлган ҳолда, тиббий ниқоб ва қўлқоп билан таъминланиши назоратга олинади.
Йўналишга чиқиш олдидан "Тошшаҳартрансхизмат" таркибидаги ҳар бир автосаройда ҳар бир автобус тўлиқ дезинфекция қилинади. Қолаверса, ҳар бир йўналишдан қайтган автобус қайта дезинфекциядан ўтказилади.
Санитария талаблари доирасида йўловчиларнинг автобус салонига чиқишда ва автобус ичида тиббий ниқобда бўлишлари талаб этилади, тиббий ниқобсиз йўловчилар автобус салонига чиқарилмайди.
“Ҳурматли йўловчилар! Карантин талаблари юмшатилиб, барча фаолиятларга эркинлик берилаётгани санитария қоидаларни четлаб ўтишга ёки унга амал қилмасликка асос бўлмайди. Биргина бепарволик касаллик ўчоқларининг яна авж олишига олиб келиши мумкин. Шундай экан карантин меъёрлари ва белгиланган талабларга оғишмай амал қилиб, ўзимиз ва атрофдагиларнинг саломатлигини сақлашга ўз ҳиссамизни қўшайлик”, - дейилади маълумотда.
Мавзуга оид

16:32 / 30.07.2025
«Етказилган зарар қопланган» — Олий суд «Тошшаҳартрансхизмат»нинг 7,5 йилга қамалган амалдори нега озод қилинганини тушунтирди

12:58 / 28.07.2025
"Тошшаҳартрансхизмат"нинг 7,5 йилга қамалган собиқ раҳбари ярим йил ўтиб озодликка чиқди

13:55 / 24.07.2025
2026 йилдан транспорт мажбурий суғуртаси бўйича суғурта суммаси чегараси икки баравар ошади

12:48 / 15.06.2025