Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга коронавирусга қарши курашда кўмаклашиш учун туркиялик мутахассислар келмоқда
Бугун, 27 август куни Туркиядан 16 нафар тажрибали мутахассислардан иборат тиббий гуруҳ коронавирусга қарши курашда ҳамкорликда фаолият кўрсатиш ва тажриба алмашиш учун Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати
“Туркиялик шифокорлар ташриф давомида юртимиз шифокорлари билан биргаликда юртимизнинг қатор ҳудудларидаги ихтисослашган шифохоналар, тиббий марказ ва лабораториялар фаолияти билан яқиндан танишиш, коронавирусга чалинган беморларни даволашда фаол иштирок этишлари кўзда тутилган”, дейилади хабарда.
Аввалроқ Россиянинг Роспотребнадзор мутахассислари гуруҳи Ўзбекистонга коронавирусга қарши курашда ёрдам бериш учун келгани хабар қилинганди.
Гуруҳ умумий ҳисобда 7 мутахассисдан иборат бўлиб, улар орасида эпидемиолог, вирусолог, инфекционистлар бор. Улар Республика санитария-эпидемиологик осойишталик Агентлиги ва унинг бўйсунувидаги ташкилотларда иш олиб боришади.
Россиялик мутахассислар 23 августдан 5 сентябргача коронавирусга қарши кураш бўйича консултатив ёрдам берадилар.
Мавзуга оид

19:23 / 27.07.2025
Туркиянинг Шонлиурфа шаҳрида ҳарорат рекорд даражага етди

18:40 / 26.07.2025
Россия ва Украина Путин ва Зеленский учрашуви ҳақида келишиб олди – Туркия ТИВ

08:20 / 25.07.2025
Ўзбекистон фуқаролари Туркиянинг Мерсин вилоятида ишга жойлаштирилади

18:52 / 23.07.2025