Эрдўған Макронни Ислом дини тўғрисидаги сўзлари учун кескин танқид қилди
Эрдўғаннинг таъкидлашича, «мусулмонларга нисбатан бундай ҳуқуқбузарлик Европа фашизмининг янги босқичга ўтаётганидан дарак беради».

Ражаб Тоййиб Эрдўған ва Эмманюэль Макрон / Фото: Murad Sezer/Reuters
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Франция президенти Эмманюэль Макрон руҳий даволанишга муҳтожлигини айтди. У Макроннинг Ислом дини тўғрисидаги сўзларига ана шу тарзда муносабат билдирди.
"Макрон исмли бу одамнинг Ислом ва мусулмонлар билан қандай муаммоси бор? Ўз мамлакатидаги бошқа динга эътиқод қиладиган миллионлаб аҳолига нисбатан номақбул муносабатда бўлган давлат раҳбарига нима дейиш мумкин? Макроннинг руҳий хасталигини даволаш талаб қилинади”, – деди Эрдўған.
У шунингдек, Берлиндаги масжидларда тинтувлар ўтказилиши исломофобиянинг кўриниши эканлигини айтди.
“Исломга нисбатан бундай душманларча муносабат Туркияга ҳам душманларча муносабат эканлигини унутмаслигимиз лозим", – деди Туркия раҳбари.
Эрдўғаннинг таъкидлашича, "мусулмонларга нисбатан бундай ҳуқуқбузарлик Европа фашизмининг янги босқичга ўтаётганидан дарак беради".
Макрон 2 октябрь куни Франция жамоатчилигини ислом сепаратизмига қарши қатъий курашга чақирганди.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Путин ва Трамп Украина атрофидаги вазиятни муҳокама қилди – Кремль
Жаҳон | 23:40
-
«Паутина» операцияси: Россия қандай жавоб беради?
Жаҳон | 22:38
-
Nexia остида қолган аёл, 361 кг эшак гўшти ва коррупционер ҳоким ёрдамчилари - 4 июн янгиликлари
Ўзбекистон | 22:31
-
Путин яқинда аэродромларга уюштирилган ҳужумларга жавоб қайтаришга мажбурлигини айтди – Трамп
Жаҳон | 22:24
Мавзуга оид

20:11 / 31.05.2025
Эрдўған Путин ва Зеленскийни тўғридан тўғри музокараларга чақирмоқда

16:21 / 22.05.2025
«Яқин орада Шимолий Кипрнинг Туркий давлатлар ташкилотига аъзо бўлган кунларни ҳам кўрамиз» – Эрдўған

20:30 / 17.05.2025
Эрдўған Қора денгизда 30 миллиард долларлик газ кони топилганини эълон қилди

10:26 / 16.05.2025