Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дания коронавирус сабабли барча қоракўзанларни қириб ташлаш фикридан қайтди
Аввалроқ Дания ҳукумати одамлар орасида коронавируснинг қоракўзан (норка)ларда мутацияга учраган шакли билан касалланиш ҳолатлари аниқлангандан кейин мамлакатда етиштирилувчи барча норкаларни йўқ қилишни буюрганди.

Фото: Ritzau Scanpix/Mads Claus Rasmussen / Reuters
Дания ҳукумати қоракўзаларда коронавируснинг мутацияга учраган шакли одамларга юқиши хавфи борлигидан уларнинг барчасини йўқ қилиш фикридан қайтди. Бу ҳақда гендер тенглик, озиқ-овқат ва балиқчилик ишлари вазири Моген Енсен маълум қилди.
«Жониворларни имкон борича сақлаб қолиш учун қўлимиздан келганини қиламиз», — деди вазир. Унинг таъкидлашича, барча норкаларни қириб ташлаш тўғрисидаги қарор қайта кўриб чиқилган.
Енсен 10 ноябр куни бу қарор ҳеч қандай юридик асосга эга эмаслигини айтганди.
Аввалроқ Дания ҳукумати одамлар орасида коронавируснинг қоракўзанларда мутацияга учраган шакли билан касалланиш ҳолатлари аниқлангандан кейин мамлакатда етиштирилувчи барча қоракўзанларни йўқ қилишни буюрганди.
7 ноябрда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Испания, Италия, Нидерландия, Швеция ва АҚШдаги қоракўзан етиштирувчи фермаларда коронавирус билан боғлиқ ҳолатлар қайд этилгани тўғрисида хабар берди.
Мавзуга оид

11:21 / 09.07.2025
Дания бош вазири: ЕИ 5 йил ичида қайта қуролланиши керак

14:23 / 05.07.2025
Дания Ўзбекистонда биопротеин озуқа қўшимчасини ишлаб чиқаради

23:15 / 01.07.2025
Дания аёллар учун мажбурий ҳарбий хизматни қайтарди

15:23 / 01.07.2025